Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 22:28 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Ноябр 2015 года
590

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевга, шунингдек, унинг укаси Жонибек Бакиевга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Қирғизистон бош прокуратурасига таяниб.

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди

Собиқ президент, унинг укаси ва юқори мансабли собиқ амалдорлар гуруҳи 2008 йилда Бишкек ташқарисидаги ер майдонларини бир категориядан бошқасига ноқонуний равишда ўтказганликда айбланмоқда.

Шу туфайли собиқ президент ва унинг укасига «Коррупцияда шериклик қилиш», қолганларга «Хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш» айбловлари қўйилди. Жиноят иши Бишкек шаҳар Октябрь тумани судига кўриб чиқиш учун йўналтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиев 2010 йил 7 апрелдаги оммавий қирғинни уюштиришга алоқадор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда умрбод қамоқ жазосига сиртдан ҳукм қилинган эди.

Аввалроқ Қурманбек Бакиев Буюк Британия фуқароси Шон Дейлига суиқасд ташкил қилишда айбланиб 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Бакиев 2005–2010 йилларда президентлик қилган. 2010 йил апрель воқеаларида қўзғолончилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 300 киши яраланган. Тўнтаришдан кейин президент Александр Лукашенко таклифи билан Белоруссияга кетган. Қирғизистон ҳукумати тепасига келган рақиблари Бакиевни топширишни талаб этишган, аммо Белоруссия уни Қирғизистонга топширишдан бош тортган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru