Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига қўлёзма Қуръон совға қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 22:28 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Ноябр 2015 года
921

Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига қўлёзма Қуръон совға қилди

Россия президенти Владимир Путин Эрон диний раҳнамоси ва етакчиси Али Ҳаминий билан бўлган шахсий учрашувида унга қўлда ёзилган эски Қуръон китоби совға қилди. Бу ҳақда Эроннинг IRNA агентлиги маълумотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.

Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига қўлёзма Қуръон совға қилди

Агентликнинг маълум қилишича, совға Путин ва Али Ҳаменийнинг мамлакатлар ўртасида нефть экспортига бағишланган форумидаги учрашув вақтида берилган.

Россия президенти давлат котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Путин ва Ҳамений ўртасидаги суҳбат ярим соат давом этган. Унинг сўзларига кўра, ҳар икки томон мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг турли қирралари борасида гаплашиб олган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru