КХДР мансабдорлари Жануб билан келишувга эришгани учун қаҳрамон унвонига сазовор бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 11:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
459

КХДР мансабдорлари Жануб билан келишувга эришгани учун қаҳрамон унвонига сазовор бўлди

КХДРнинг икки нафар юқори лавозимли арбоби август ойида Жанубий Корея билан қуролсизлантирилган ҳудуд бўйлаб Корея халқ армияси аскарларига қарши тарғибот дастурларини узатган радиокарнайларни олиб ташлаш ҳақида келишувга эришгани учун мамлакат қаҳрамонлари унвонига эга бўлди. Бу ҳақда разведка маълумотларига таяниб, «Рёнхап» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Foto: Flickr

«Республика қаҳрамони» унвонига Корея халқ армияси Бош сиёсий бошқармаси раҳбари Хван Бён Со ва Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг бирлашув масалалари бўйича бўлими бошлиғи Ким Ян Гон сазовор бўлди.

Жами 43 соат давом этган музокаралар натижасида ушбу икки амалдор Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича котиби Ким Гван Чжин ва миллий бирлашув вазири Хон Ён Пхё билан қарама-қаршиликни сусайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида келишиб олган эди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru