Путин муқаддас китоблар матнларини экстремистик деб тан олишни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 11:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
495

Путин муқаддас китоблар матнларини экстремистик деб тан олишни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Инжил, Қуръон, Танах ва Ганжур матнларини экстремистик материал деб тан олишни тақиқлаш тўғрисидаги федерал қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий маълумотлар расмий порталига жойлаштирилган, деб хабар беради «ТАСС».

Foto: “TASS”

Қонун лойиҳаси 14 октябрь куни Давлат думасида кўриб чиқиш учун Россия президенти Владимир Путин томонидан киритилган эди.

Аввалроқ Россиянинг Жанубий Сахалин суди судьяси Наталя Перченко прокурор Билобровеснинг даъвосига асосан, «Худога ибодат қилиш: унинг Исломдаги аҳамияти» номли китобни «экстремистик материал» деб тан олганди. Бунга китобда Қуръоннинг «Ал-Фотиҳа», «Ал-Жин» каби сураларидан келтирилган иқтибослар сабаб бўлган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Бу қарорни чиқарганлар (судья Наталя Перченко ва прокурор Татьяна Билобровес) — миллий сотқинлар ва шайтонлардир!» — деган эди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru