АҚШда миллионлаб ўргимчаклар шаҳарга ҳужум қилди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 20:47 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
596

АҚШда миллионлаб ўргимчаклар шаҳарга ҳужум қилди (видео)

АҚШнинг Мемфис шаҳри аҳолиси ўргимчакларнинг ҳақиқий босқинини бошидан ўтказмоқда. Кўчалар ва ҳатто турар-жой бинолари ўргимчаклар билан қопланган. Улар одамлардан қўрқмаяпти ва ўзларини яққол хўжайиндек ҳис этмоқда. Улар шаҳарни деярли бир километр масофада ўргимчак тури билан қоплаб ташлади. Бу ҳақда Daily Mail маълумотига асосланиб, «Segodeya.ua» хабар бермоқда.

АҚШда миллионлаб ўргимчаклар шаҳарга ҳужум қилди (видео)

Мутахассислар бу ўргимчакларнинг одамга хавфи йўқлигини айтмоқда. Улар шунчаки ноқулайликлар келтириб чиқарган.

Кўпчилик маҳаллий аҳоли ҳар қадамда ўргимчакларни учратаётганидан қўрқишаётганини тан олган.

Олимлар ҳозирча ушбу ҳодисани тушунтириб бермаяпти. Зоолог Стив Рейчлингнинг маълум қилишича, шаҳарда ўргимчакларнинг оммавий кўчиши юз бермоқда. Бир вақтлар шаҳар атрофида ва тагида яшаган ўргимчаклар эндиликда бир жойга тўпланган. Бундай ҳодисалар юз бериб туради, аммо ўргимчакларнинг ўзларини бундай тутиши, ҳамон жумбоқ бўлиб турибди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru