Уриб туширилган Су-24 сабаб НАТО фавқулодда йиғилиш ўтказади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 20:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
1 505

Уриб туширилган Су-24 сабаб НАТО фавқулодда йиғилиш ўтказади

Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгани муносабати билан НАТО фавқулодда йиғилиш ўтказади. Meduza хабарига кўра, йиғилиш Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши назарда тутилган.

Уриб туширилган Су-24 сабаб НАТО фавқулодда йиғилиш ўтказади

Суриядаги операцияда қатнашаётган Россиянинг Су-24 самолёти 24 ноябрь куни эрталаб уриб туширилди. Россия маъмурияти самолёти ердан уриб туширилганини айтмоқда, Туркия томони эса самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтганидан сўнг қирувчи томонидан ўққа тутилганини таъкидламоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Су-24 Туркия ҳудудига кирмаган. Самолёт Сурия ҳудудига қулаган.

Самолётнинг ҳар иккала учувчиси тақдири ҳақида расман ахборот берилмаяпти. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, улардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси эса Суриянинг туркман қабилалари яшовчи ҳудудига тушган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru