Либерияда 15 ёшли ўспирин Эболадан вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 20:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
419

Либерияда 15 ёшли ўспирин Эболадан вафот этди

Либерияда 15 ёшли ўспирин Эбола вирусидан вафот этди. Аслида эса 3 сентябрда Либерия ҳукумати мамлакатда Эбола вируси тугатилагнини эълон қилган эди. Бу ҳақда Reutersсо агентлиги маълумотига асосланиб, «Сегодня.ua» хабар бермоқда.

Либерияда 15 ёшли ўспирин Эболадан вафот этди

Натан Гботое исмли ўспиринда Эбола аломатлари сезилгач, касалхонага ётқизилган эди. У 23 ноябрь, душанба куни мамлакат пойтахти Монровейдаги касалхонада вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Эбола вируси илк бор 2014 йилнинг февраль ойида аниқланган эди. Касаллик бошлангандан буён 11 минг нафар киши ҳалок бўлди, яна 28 минг нафари ушбу дард билан оғригани қайд этилган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru