ОАВ: Туркия уриб туширган Су-24 нинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 20:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
770

ОАВ: Туркия уриб туширган Су-24 нинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган

Су-24 самолёти қулаши оқибатида унинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда, Sky News’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

ОАВ: Туркия уриб туширган Су-24 нинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлган

Аввалроқ CNN Turk мухбири Эзги Жанкуртаран Twitter’даги саҳифасида Сурияда қулаган Россиянинг Су-24 самолёти учувчиларидан бири ҳалок бўлганини маълум қилганди.

24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган. Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.

Россия президенти Владимир Путин Су-24 самолёти қулашини «террорчиларнинг шериклари томонидан орқадан берилган зарба» деб атади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru