Қодиров: Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгани учун узоқ афсус чекади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 23:07 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
1 549

Қодиров: Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгани учун узоқ афсус чекади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгани учун узоқ афсусланади, деб айтиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Қодиров: Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгани учун узоқ афсус чекади

24 ноябрь, сешанба куни Россиянинг Су-24 самолёти Сурияда авиаҳалокатга учради. Россия президенти Владимир Путин самолёт Туркиянинг F-16 самолёти томонидан уриб туширилганини ва у Туркия чегарасидан 4 км узоқликда қулаганини маълум қилди.

«Туркия бу хатти-ҳаракатидан ҳали узоқ афсусланишига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида доимий гапириб келганлар бундай йўл тутмайди!», — деб ўз Instagram’даги саҳифасида ёзган Қодиров.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru