Медведев: Россия ва Туркиянинг дўстона қўшничилик муносабатларига путур етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2015 | 15:40 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Ноябр 2015 года
1 965

Медведев: Россия ва Туркиянинг дўстона қўшничилик муносабатларига путур етди

Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган Туркия хатти-ҳаракатлари Россия ва Туркиянинг иқтисодиёт ва гуманитар каби соҳалардаги давомли дўстона қўшничилик муносабатларига путур етказди, бу зарарнинг ўрнини тўлдириш эса қийин бўлади, дея Россия бош вазири Дмитрий Медведев сўзларини келтирди «Газета.ru».

Медведев: Россия ва Туркиянинг дўстона қўшничилик муносабатларига путур етди

«Россия самолётини уриб туширган Туркия ҳукуматининг ўйламай қилган жиноий хатти-ҳаракатлари учта оқибатга олиб келди», — деди у.

Авваламбор, бош вазир Россия ва НАТО ўртасидаги алоқаларнинг кескинлашувини тилга олди, у «ҳеч қандай манфаатлар, жумладан, давлат чегаралари ҳимояси билан ҳам оқлана олмайди».

Иккинчидан, Медведев сўзларига кўра, Туркия ўз хатти-ҳаракатлари билан ИШИД жангариларини ҳимоя қилишини кўрсатиб берди.

Учинчидан, Россия ва Туркия ўртасидаги давомли дўстона қўшничилик муносабатлари бузилди.

Унинг айтишича, бунинг натижасида биргаликдаги қатор муҳим лойиҳалардан воз кечилиши ва Туркия компаниялари Россия бозоридаги ўринларини йўқотиши мумкин.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru