Перуда иккита кучли ерости силкиниши рўй берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2015 | 15:40 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Ноябр 2015 года
408

Перуда иккита кучли ерости силкиниши рўй берди

24 ноябрь, сешанба куни Перуда, Бразилия билан чегара яқинида 7,5 ва 5,9 магнитудали иккита ерости силкиниши рўй берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Перуда иккита кучли ерости силкиниши рўй берди

7,5 магнитудали биринчи зилзила Пуэрто-Мальдонадо шаҳридан 296 км шимоли-ғарбда, ўчоғи эса 602 километр чуқурликда бўлган. Шу сабабли унинг кучига қарамай, табиий офатдан кўрилган зарар унчалик катта бўлмаслиги мумкин.

Зилзилалар Перу ва Бразилиянинг бир неча аҳоли пунктларида сезилган. Қурбонлар ҳамда вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru