Уриб туширилган Су-24 командирининг вафотидан кейин унга Россия Қаҳрамони унвони берилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2015 | 15:41 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Ноябр 2015 года
551

Уриб туширилган Су-24 командирининг вафотидан кейин унга Россия Қаҳрамони унвони берилди

Россия президенти Владимир Путин Сурия ва Туркия чегарасида уриб туширилган Су-24 самолёти командирининг вафотидан кейин унга Россия Қаҳрамони унвонини берди, дея хабар қилади Meduza.

Уриб туширилган Су-24 командирининг вафотидан кейин унга Россия Қаҳрамони унвони берилди

Россия президенти сайтида чоп этилган мукофотлаш тўғрисидаги фармонда айтилишича, подполковник Пешков Олег Анатолевичга «ҳарбий бурчини бажариш чоғида кўрсатган қаҳрамонлиги, мардлиги ва жасорати учун Россия Федерацияси Қаҳрамони (вафотидан кейинги) унвони берилди».

Шу фармонга мувофиқ, Россия президенти Су-24 самолётининг Россия ва Сурия ҳарбийлари томонидан қутқариб қолинган штурмани капитан Константин Мурахтин ҳамда қутқарув операциясида қатнашиб, қидирув ишлари чоғида туркманлар томонидан ўлдирилган матрос Позинич Александр Михайловични (вафотидан кейинги) Жасорат орденлари билан тақдирлади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru