Россиянинг Красноярск ўлкасида Ми-8 нинг ҳалокати оқибатида 12 киши қурбон бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-11-2015 | 13:53 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Ноябр 2015 года
433

Россиянинг Красноярск ўлкасида Ми-8 нинг ҳалокати оқибатида 12 киши қурбон бўлди

Сибирда Ми-8 вертолётининг ҳалокати натижасида 12 киши қурбон бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».

Foto: “RBK”

«Вертолёт бортида 22 нафар йўловчи ва уч нафар экипаж аъзоси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 12 киши қурбон бўлган, қолган йўловчилар жабрланган», — дейилади манбаларда.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, «Туруханавиа» компаниясига тегишли вертолёт Игарка шаҳридан икки километр масофада Енисей дарёсига қулаб тушган. Вертолёт қаттиқ қўнишни амалга оширганлиги тахмин қилинмоқда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru