Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия олимлари Чингизхоннинг қозоқ миллатига мансуб бўлганини исботлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-11-2015 | 13:02 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Ноябр 2015 года
403

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия олимлари Чингизхоннинг қозоқ миллатига мансуб бўлганини исботлайди

Чингизхоннинг этник мансублиги ҳалигача олимларни қизиқтириб келади, дея хабар бермоқда «Nur.kz». Ёш тадқиқотчилар буюк ҳукмдор қозоқ бўлганидан дарак берувчи қатор далилларни топди. Бунга кўпчилик хорижий тарихчилар ҳам қўшилади.

Foto: “Altyn-orda.kz”

Қозоғистондаги илмий танловда энг яхши тадқиқот иши деб тан олинган маърузасида ёш олим Жаркен Бодешке қадимги ҳукмдор қозоқ бўлганини исботловчи қизиқарли фактларни келтириб ўтди.

Бундан ташқари, украиналик тарихчи Владимир Белинский ҳам Чингизхонни мўғул эмас, қозоқ деб аташ учун далиллар етарли деб ҳисоблайди: унинг отаси туркларнинг қиётлар қабиласи сардори бўлган, улар кейинчалик найманлар, меркитлар ва керайлар билан биргаликда Чингизхон империясининг асосига айланган. Шунингдек, мўғул ҳукмдорлари хон эмас, контайчи мақомига эга бўлган. Чингизхоннинг ҳақиқий исми — Темучин ҳам турк тилидан келиб чиққан.

«Чингизхон» журнали таъсисчиси Амре Арин сўзларига кўра, тез орада Чингизхоннинг қозоқ бўлгани ҳақидаги факт бўйича аниқ исботлар базасини йиғиш учун Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон олимларидан иборат экспедиция ташкил қилинади.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru