Москвада юзага келган 10 баллик йўл тирбандлиги 12 соат давом этиб рекорд қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-12-2014 | 12:02 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Декабр 2014 года
918

Москвада юзага келган 10 баллик йўл тирбандлиги 12 соат давом этиб рекорд қўйди

Москвада юзага келган 10 баллик йўл тирбандлиги 12 соат давом этиб рекорд қўйди

25 декабрь куни Москвада 10 баллик йўл тирбандлиги 12 соат давом этди. Интернет қидирув тизимларининг маълумотига кўра, ҳозирда вазият бир балл енгиллашиб 10 баллик системада 9 баллга тенглашган.

Об-ҳаво шароитининг ноқулайлиги туфайли шаҳарда йўл транспорт ҳодисалари кескин кўпайган. Москва транспорт департаменти маълумотларига кўра, бир соат давомида 500дан ортиқ йўл транспорт ҳодисалари кузатилган ва шулардан 45таси йўл ҳаракатига жиддий таъсир кўрсатган.

Ҳозирги вақтда Москва кўчаларида 14 мингга яқин қор тозаловчи машиналар тинимсиз равишда ишлашмоқда.

Манба: tass.ru / kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru