Песков: Эрдўғон Су-24 қулаганидан сўнг Путинга қўнғироқ қилди, суҳбат амалга ошмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-11-2015 | 15:57 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Ноябр 2015
587

Песков: Эрдўғон Су-24 қулаганидан сўнг Путинга қўнғироқ қилди, суҳбат амалга ошмади

24 ноябрь куни Сурияда Су-24 уриб туширилганидан 7—8 соат ўтгач, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Владимир Путинга қўнғироқ қилган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда. Бироқ суҳбат амалга ошмаган.

Foto: “Vesti.az”

«Ҳа, бу ҳодисадан 7—8 соат ўтиб, бўлди. Бу ҳақда президентга етказилди», — деди Песков.

Шунингдек, матбуот котиби сўзларига кўра, Туркия томонининг 30 ноябрь куни Париждаги иқлим саммити чоғида олий даражада учрашув ўтказиш ҳақидаги таклифи «президентга етказилган». У Москванинг позициясини маълум қилиб ўтирмади.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru