Россиялик аёл 8-қаватдан аввал икки фарзандини, сўнг ўзини ташлаб юборди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-11-2015 | 17:26 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Ноябр 2015 года
644

Россиялик аёл 8-қаватдан аввал икки фарзандини, сўнг ўзини ташлаб юборди

Россиянинг Иркутск шаҳрида яшовчи аёл 27 ноябрь, жума куни икки нафар ёш боласини саккизинчи қават деразасидан ташлаб юборди, сўнг ўзи ҳам сакради, дея хабар бермоқда «РИА Новости» ИИВнинг вилоят бош бошқармасига таяниб.

Arxiv. Foto: “RIA Novosti”

Олган шикастланишлари туфайли аёл ҳалок бўлган. Икки ва тўрт ёшдаги ўғил болалар касалхонага ётқизилган.

Фожиа рўй берган лаҳзада кўчада полиция ходимлари бўлган, улар тиббиёт ходимлари бригадасини чақирган, шунингдек, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатган.

Айни пайтда воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru