Тергов Немцовнинг иши бўйича Путиннинг собиқ соқчисини сўроқ қилишдан бош тортди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-11-2015 | 17:26 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Ноябр 2015 года
710

Тергов Немцовнинг иши бўйича Путиннинг собиқ соқчисини сўроқ қилишдан бош тортди

Тергов Россия ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари бош қўмондони Виктор Золотовни Борис Немцовнинг ўлдирилиши ҳақидаги иш бўйича сўроқ қилишдан бош тортди, дея хабар бермоқда «РБК» Немцовнинг фарзандлари манфаатини ҳимоя қилаётган адвокат Вадим Прохоровга таяниб.

Foto: PhotoXpress

Адвокат рад жавоби ҳеч қандай асосга эга эмас, деб ҳисоблашини ва бу юзасидан судга шикоят аризаси беришини маълум қилди.

5 ноябрь куни Прохоров Немцовнинг иши бўйича сўроққа Золотовни чақиришни сўраган эди. Унинг аниқлик киритишича, қотилликда бош айбланувчи Заур Дадаев хизмат қилган «Север» батальони Золотовнинг муассасаси тузилмасига киради.

Виктор Золотов ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари бош қўмондони бўлгунича, Россия президенти хавфсизлиги хизматини бошқарган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru