90 ёшли йўловчи аёл Иркутск шаҳрига учаётган самолёт бортида вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 00:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
637

90 ёшли йўловчи аёл Иркутск шаҳрига учаётган самолёт бортида вафот этди

Кекса аёл Москвадан Иркутскга парвоз қилиш вақтида уйқуда вафот этди. Бу ҳақда фавқулодда хизмат вакили берган маълумотларга таяниб, «Интерфакс» хабар беради.

Foto: “TVC”

Манбада келтирилишича, аёл ўзининг қизи ҳамроҳлигида Москванинг «Домодедово» аэропортидан ўзининг доимий истиқомат қилиб келган ери – Иркутскга учиб кетаётган эди.

«Ўтган кеча Москвадан Иркутскка рейсни амалга ошираётган A319 самолётининг бортида бўлган 90 ёшли йўловчи вафот этди. Шифокорларнинг аниқланишича, ўлим уйқу вақтида содир бўлган», ― дея хабар беради манба.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru