Россия Туркия ташаббускори бўлган BlackSeaFor машғулотларидаги иштирокини тўхтатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 00:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
978

Россия Туркия ташаббускори бўлган BlackSeaFor машғулотларидаги иштирокини тўхтатди

Россия Қора денгиз тезкор ўзаро алоқа ҳарбий-денгиз гуруҳи — BlackSeaFor машғулотларидаги иштирокини номаълум муддатга тўхтатди. Бу ҳақда Россия давлат думаси мудофаа қўмитаси раҳбари адмирал Владимир Комоедов (у олдин Қора денгиз флоти қўмондони бўлган) маълум қилди, дея хабар беради Meduza.

Foto: ЕPA

Россия Туркия ташаббуси билан ташкил этилган мазкур гуруҳда 2001 йилдан бери қатнашиб келади. Бу икки мамлакатдан ташқари, BlackSeaFor таркибига Болгария, Руминия, Украина ва Грузия киради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия мудофаа вазирлиги Туркия қуролли кучлари билан барча ўзаро алоқаларни тўхтатганлиги тўғрисида хабар бергандик.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru