10 та мамлакат яна Ливияда янги бирлашган ҳукумат тузишга чақирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 11:00 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
374

10 та мамлакат яна Ливияда янги бирлашган ҳукумат тузишга чақирди

Миллий бирлик ҳукуматигина Ливияни жипслаштиради ва мамлакатда барқарорликни қайта тиклайди. Бу ҳақда 27 ноябрь куни АҚШ Давлат департаменти томонидан тарқатилган баёнотда айтилади, деб ёзади «ТАСС». У АҚШ, Жазоир, Франция, Германия, Италия, Марокко, Испания, Тунис, БАА, Буюк Британиянинг қўшма баёнотидир.

Foto: “E-news.pro”

«Биз энг қатъий тарзда барча томонларни миллий ҳамжиҳатлик ҳукуматини шакллантиришга чақирамиз. Фақат угина самарали ва қонуний бошқарувни жорий қилиш, барқарорликни қайта тиклаш ва мамлакатда бирликни сақлаб қолишдан иборат мураккаб ишга киришиш имконини беради», — дейилади ҳужжатда.

Мамлакатлар, шунингдек, низо томонлари вакиллари — Тобрукдаги халқаро даражада тан олинган Вакиллар палатаси ва Умумий миллий конгресс кўраётган чораларни маъқуллади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru