Уст-Каменогорскда Путиннинг қиёфадоши топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 12:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
621

Уст-Каменогорскда Путиннинг қиёфадоши топилди

Уст-Каменогорскда (Қозоғистон) номини ошкор этмаган йигит жамоат транспортида Россия президенти Владимир Путиннинг қиёфадошини суратга туширди. Мазкур сурат «VKонтакте» ижтимоий тармоғида пайдо бўлди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар бермоқда.

Foto: “Tengrinews.kz”

«Кечки пайт, тахминан соат саккизларда 6-маршрут автобусига чиқдим. Қаршимда ўтирган эркак кўзимга Путинга жуда ўхшаш кўринди. Уни фотосуратга туширмасликнинг иложи йўқ эди. Ахир ҳар куни ҳам автобусда Путиннинг қиёфадошини учратавермайсиз», — дейилади суратга илова қилинган матнда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru