Канада бош вазири Буюк Британия қироличасини кексайганини ҳис этишга мажбур қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 12:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
411

Канада бош вазири Буюк Британия қироличасини кексайганини ҳис этишга мажбур қилди

Канада бош вазири Жастин Трюдо Буюк Британия қироличасини кексайганини ҳис этишига мажбур қилди. Бу ҳақда Елизавета II Малтада ўз ишини бошлаган Миллатлар ҳамдўстлиги саммитидаги чиқишида ҳазиломуз маълум қилди, дея хабар беради «Эхо Москви».

Foto: AP

43 ёшли Трюдо тантанали банкет чоғида тўпланганларга саммитдаги энг ёш бош вазир эканлигини эслатиб ўтди. Шундан сўнг ҳазрати олиялари Канадага жуда кўп ташриф буюргани ва мамлакатни «кўпчилик канадаликлардан кўра яхшироқ билиши»ни таъкидлади.

Миллатлар ҳамдўстлиги раҳбари ҳисобланадиган қиролича, ўз навбатида, саммит қатнашчиларига мурожаат этиб, «Канада бош вазирига раҳмат, қанчалик кексайганлигимни ҳис қилишга мажбур этди», — дея табассум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси келгуси йилнинг 21 апрелида 90 йиллигини нишонлайди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru