Тунисда террорчилик фаолиятида гумон қилиниб, 40 киши қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 14:15 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
1 359

Тунисда террорчилик фаолиятида гумон қилиниб, 40 киши қўлга олинди

Тунис ҳукумати террорчилик ташкилотлар билан алоқаси борликда гумонлаб, 40 нафар кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti”

«Хавфсизлик кучлари ва миллий гвардия 2015 йилнинг 26—27 ноябрь кунлари республиканинг барча қисмларида 367 та рейд ўтказди. Тунис ал Кубра туманида олиб борилган 95 рейд вақтида террорчилик ташкилотлар билан алоқаси борликда гумонланиб, 40 нафар киши ҳибсга олинди», — дейилади маълумотда.

Бундан олдинги, 25—26 ноябрь куни хавфсизлик кучлари ва миллий гвардия томонидан олиб борилган 92 рейд натижасида террорчилик ҳаракатларда гумонланиб, 30 киши қўлга олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Тунис пойтахтида мамлакат президенти қўриқчилари бўлган автобус портлатиб юборилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлган ва 20 киши жароҳатланган. Ушбу теракт туфайли Тунисда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Автобусдаги портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru