БМТ Бош котиби Яқин Шарқдаги гуманитар ҳамкорлик бўйича ўзининг янги ёрдамчисини тайинлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 15:50 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
445

БМТ Бош котиби Яқин Шарқдаги гуманитар ҳамкорлик бўйича ўзининг янги ёрдамчисини тайинлади

Россия вакили Рашид Ҳолиқов БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги гуманитар ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: “Korrespondent.net”

«БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Россия Федерацияси вакили Рашид Ҳолиқовни Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги гуманитар ҳамкорлик бўйича ўз ёрдамчиси этиб тайинлади», —  дейилади баёнотда.

БМТда 2010 йилдан бошлаб Женевадаги Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасида ишлаб келаётган Рашид Ҳолиқовнинг тажрибаси етарли эканлиги таъкидлаб ўтилган. “У ҳамкорлар билан ишлашда етарли тажрибага эга. Шу билан бирга Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги ҳудудий ташкилотлар ва секторлар билан кенг ҳамкорликни йўлга қўя олади», — дейилади маълумотда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru