АҚШ Туркиядан Сурия билан чегарасини ёпишни талаб этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 15:50 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
608

АҚШ Туркиядан Сурия билан чегарасини ёпишни талаб этмоқда

АҚШ Туркиядан Сурия билан чегарани ёпишни талаб этмоқда. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбага таяниб, маълум қилди, The Wall Street Journal дея хабар беради «Эхо Москви».

Foto: “Zn.ua”

Нашр маълумотларига кўра, Вашингтон чегаранинг 100 километрлик қисмида ҳарбий контингент жойлаштирилишини сўрамоқда. Пентагон ҳисоб-китобларига кўра, бунинг учун 30 мингга яқин ҳарбий хизматчи ва артиллерия керак бўлади. Туркия томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилиши бу режаларга таъсир кўрсатмаслиги лозим.

The Wall Street Journal Вашингтон турк расмийларини чегара ёпилмаса ва террорчилар яна Туркия орқали Европага ўтадиган бўлса, Анқарага Евроиттифоқ олдида жавоб беришига тўғри келиши ҳақида огоҳлантирганини билдирмоқда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru