Рамзан Қодиров ИШИД сафига қўшилганларни қайтишларига кўмак бермасликни талаб қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 19:55 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
479

Рамзан Қодиров ИШИД сафига қўшилганларни қайтишларига кўмак бермасликни талаб қилди

Чеченистон расмийлари ИШИД жангарилари сафига қўшилган фуқаролар қайтишига ёрдам беришдан воз кечиши керак. Бу ҳақда Рамзан Қодиров республика ИИВ раҳбарияти билан учрашуви чоғида маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru».

Foto: “RIA Novosti”

«Ҳар гал кўнгилчанлик қилиб, қайтишга кўндиролмаймиз. Аҳвол танг бўлганда бирданига эслари кириб қолди. Бундай тавба-тазарруга ишониш қийин», — дея таъкидлаган Қодиров.

Қодировнинг айтишича, ҳозирга қадар ижтимоий тармоқлар орқали ёллашга қарши кураш учун барча имкониятлар ишга солинган, уйга қайтишга истагида бўлганлар учун ҳар томонлама кўмак берилган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru