Қодиров Туркияни ИШИДга ёрдам берганликда айблади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 21:50 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
588

Қодиров Туркияни ИШИДга ёрдам берганликда айблади

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров «ВKонтакте» ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида туркларнинг чечен халқига доим ёрдам бериб келганлиги тўғрисидаги туркиялик ОАВнинг баёнотини инкор этди ва Туркияни ИШИД террористик гуруҳи жангариларини қўллаб-қувватлаганликда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

Foto: “RIA Novosti”

«Бугун Туркия террорчиларни ёллаш ва Сурияга юбориш базаси бўлиб қолди. У ерга дунё бўйлаб босқинчилар Туркия орқали бормоқда. Ҳибсга олинганлар сони саноқли. Туркия ИШИД билан курашмаяпти! У билан тадбиркорлик қилиб, нефть сотиб олмоқда, минглаб мусулмонларни ўлдираётган Ислом душманларини молиялаштирмоқда», ― деди у.

Қодиров, шунингдек, Туркияни чечен ҳалқини йўқ қилганликда, XIX асрда чечен аҳолисини ёлғон билан чақириб олиб, уларни шафқатсиз турмуш шароитида қолдирганликда ва уйга қайтишга тўсқинлик қилганликда қоралади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru