Колорадо-Спрингсда отишма келтириб чиқарган шахснинг исми маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 22:25 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015
445

Колорадо-Спрингсда отишма келтириб чиқарган шахснинг исми маълум бўлди

Колорадодаги оилани режалаштириш клиникасида отишма келтириб чиқарган шахс 59 ёшли Роберт Льюис Деар бўлиб чиқди. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «Коммерсант» хабар бермоқда.

Foto: CNN

Полиция ходимлари гумонланувчини ҳибсга олган ва уни жиноят содир этишга нима ундаганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Айни вақтда, клиниканинг ўзида портловчи ускуна бор-йўқлиги текширилмоқда.

Аввалроқ Колорадо-Спрингсдаги клиникада юз берган отишма оқибатида бир неча киши, жумладан, уч нафар полициячи тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru