Қримнинг деярли барча аҳолиси Россия паспортини олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-12-2014 | 14:39 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Декабр 2014 года
831

Қримнинг деярли барча аҳолиси Россия паспортини олди

Қримнинг деярли барча аҳолиси Россия паспортини олди

Қримнинг деярли барча аҳолисига Россия парспорти берилди. Бу ҳақда Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский “Россия 24” телеканали эфирида айтиб ўтди.

“Деярли барча қримликлар паспорт олишди. Ишнинг асосий қисми тўрт ой ичида бажарилди”, – дея Ромодановскийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Газета.ru”.

Унинг сўзларича, паспортни беришда 4 мингга яқин ходим иштирок этган. Аввалроқ, қримликлар Украина чегарасини Россия паспортлари билан кесиб ўта олмасликлари хабар берилган эди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru