Шимолий Корея ўзининг интернетсиз қолганида АҚШни айблади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-12-2014 | 13:31 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Декабр 2014 года
1 000

Шимолий Корея ўзининг интернетсиз қолганида АҚШни айблади

Шимолий Корея ўзининг интернетсиз қолганида АҚШни айблади

Шимолий Корея мамлакатнинг интернетдан узилиб қолишида АҚШни айблаб чиқди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“АҚШ, ўз ҳаракатларини яшириб ўтирмасдан, интернет ва республикамизнинг барча асосий оммавий ахборот воситалари фаолиятини ишдан чиқарди”, – дейилади Шимолий Корея мудофаа қўмитаси баёнотида.

КХДР вакиллари “Sony Pictures”га уюштирилган кибер-ҳужум ортида айнан Шимолий Корея тургани ҳақидаги АҚШ маъмурияти ва Федерал тергов бюроси даъволарини яна бир бор рад этиб, ушбу айбловни асослаш учун АҚШдан далилларни тақдим этишни талаб қилди.

Маълумот учун, ҳафта бошида КХДР халқаро интернет тармоғидан маълум вақтга тўлиқ узилиб қолган эди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru