Малайзиянинг Air Asia авиакомпаниясига тегишли Airbus айнан қаерга қулагани маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-12-2014 | 15:21 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Декабр 2014 года
1 010

Малайзиянинг Air Asia авиакомпаниясига тегишли Airbus айнан қаерга қулагани маълум қилинди

Малайзиянинг Air Asia авиакомпаниясига тегишли Airbus айнан қаерга қулагани маълум қилинди

Индонезиядан Сингапурга парвоз вақтида радарлардан йўқолиб қолган Малайзиянинг Air Asia авиакомпаниясининг QZ8501 рейси Индонезиянинг Белитунг ороли қирғоқларидан 145 километр узоқликда қулаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Индонезия қидирув ва қутқарув миллий агентлиги маълум қилмоқда.

Airbus A320-200 самолёти катта эҳтимол билан 03.22.46 ва 108.50.07 координатали жойда ҳалокатга учраган бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, самолёт сувга қўнишга уринган бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Белитунг ороллари яқинида Air Asia авиакомпаниясининг йўқолиб қолган самолёти фюзелажи парчалари топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотларга кўра, самолёт борида 155 нафар йўловчи (уларнинг аксарияти – индонезияликлар) ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган. Малайзиянинг The Strait Times газетаси хабарига кўра, самолётга чипта брон қилган йўловчилардан 23 нафари (8 аёл, 11 эркак ва уч бола) самолётга чиқмаган бўлиши мумкин.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru