Украинада 25 минг нафар милиционерлар ва прокурорлар ишдан бўшатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-12-2014 | 16:22 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Декабр 2014 года
1 020

Украинада 25 минг нафар милиционерлар ва прокурорлар ишдан бўшатилади

Украинада 25 минг нафар милиционерлар ва прокурорлар ишдан бўшатилади

Украина Олий Радаси 29 декабрга ўтар кечаси Бош прокуратуранинг 5 минг нафар ходими ва Ички ишлар вазирлигининг 20 минг нафар ходимини қисқартириш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда “УНН” агентлигига асосланиб, “lenta.ru” хабар беради.

Депутатлар, шунингдек, бюджет харажатларини тежаш мақсадида бир неча имтиёзларни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳам маъқуллашди. Унга мувофиқ, 2015 йилнинг 1 июнидан транспортда бепул юриш имтиёзи фақатгина 1- ва 2-гуруҳ ногиронларига, ногирон болаларга, етимларга, кам таъминланган оилаларда тарбияланувчи ўқувчиларга, ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиларига тақдим этилади. Санаторияларда бепул даволаниш Чернобил АЭСдаги авариядан жабр кўрган 1-тоифали ногиронларга тўлиқ ҳажмда тақдим этилади.

Янги қонунга мувофиқ, 2015 йилда давлат ташкилотлари ва бюджет муассасалари ходимларининг энг кўп иш ҳақи энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан ошмаслиги кераклиги белгилаб қўйилди. Худди шундай чора (10 минимал иш ҳақи) давлат компаниялари ходимларига нисбатан ҳам қўлланилади. Миллий хавфсизлик ва мудофаа учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ташкилотлар, Украина шарқидаги жангларда иштирок этаётган ҳарбийлар, Антикоррупция бюроси ва Коррупциянинг олдини олиш агентлигига эса бу чекловлардан мустасно ҳисобланади.

“112 Украина” телеканалининг таъкидлашича, Рада бекор қилиниши мўлжалланган таълим соҳасидаги имтиёзларни ўзгаришсиз қолдирди. Хусусан, олий таълим муассасаларига танловдан ташқари кириш меъёрлари, шифохонларда ва таълим муассасаларида озиқ-овқат таъминоти ҳамда сиёсий маҳбусларга тақдим этиладиган барча имтиёзлар ўзгаришсиз сақлаб қолинган.

Манба: kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru