Шинжон-Уйғурдаги теракт натижасида 15 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-11-2014 | 21:25 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Ноябр 2014 года
1 258

Шинжон-Уйғурдаги теракт натижасида 15 киши ҳалок бўлди

Хитойлик полициячилар © STR / AFP

Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур мухтор туманида амалга оширилган террорчилик ҳаракати натижасида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Газета.ru» хабар бермоқда.

Яна камида 14 киши турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда. Террорчилик ҳаракати қандай кўринишда амалга оширилгани ҳақида ахборот берилмаган.

Шинжондаги сўнгги теракт 2014 йил 22 сентябрь куни содир этилган, ўшанда бир неча қўпорувчилик ҳаракати натижасида икки киши ҳалок бўлганди.

Хитой ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, Уйғуристоннинг мустақиллиги учун кураш олиб бораётган диний ақидапараст гуруҳларнинг террорчи ҳаракатлари натижасида сўнгги бир ярим йил ичида 300дан ортиқ аҳоли ҳалок бўлди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru