Алишер Усмонов унга «Ведомости» газетасини сотиб олишни таклиф қилишганини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-12-2014 | 10:02 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Декабр 2014 года
1 205

Алишер Усмонов унга «Ведомости» газетасини сотиб олишни таклиф қилишганини маълум қилди

Алишер Усмонов унга «Ведомости» газетасини сотиб олишни таклиф қилишганини маълум қилди

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида унга «Ведомости» газетасини сотиб олишни таклиф қилишганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

«Йўқ, буни ҳар доим таклиф қилишларига қарамай газетани сотиб олишни ўйламаганман. Мен бунда ўзим учун маъно кўрмаяпман. Иккинчидан, деярли бошқа ҳеч нарсани сотиб олишни истамаяпман», − деди асли ўзбекистонлик миллиардер. «Ведомости» газетасидаги ўзининг 33 фоизлик улушини сотиш эҳтимолини 2013 йил кузида Финландиянинг Sanoma медиахолдинги маълум қилган эди.

Sanoma газетани The Wall Street Journal таъсисчиси ҳисобланган Dow Jones ҳамда The Financial Times муассиси FT Group билан ҳамкорликда чоп этади. Газетани сотиб олиши мумкин бўлган номзодлар қаторида Михаил Прохоровнинг Онэксим гуруҳи, инвестор Питер Герви ва Qiwi тўлов тизими акциядори Борис Ким кўрсатилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru