БМТ 2015 йилни “Халқаро ёруғлик йили” деб эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-12-2014 | 13:57 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Декабр 2014 года
923

БМТ 2015 йилни “Халқаро ёруғлик йили” деб эълон қилди

БМТ 2015 йилни “Халқаро ёруғлик йили” деб эълон қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2015 йил «Халқаро ёруғлик ва ёруғлик технологиялари йили» деб эълон қилинди. Бу ҳақда БМТ Ахборот марказига асосланиб, “gbcghana.com” сайти хабар беради.

Йилни ўтказишдан кўзланган мақсад, аҳолини ёруғликнинг таълим, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлашдаги муҳим аҳамиятидан хабардорлигини оширишдан иборат.

2015 йил давомида ЮНЕСКО илмий доиралар билан ҳамкорликда янги ёруғлик технологияларини ўзлаштириш орқали дунёда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси ҳаёт тарзини янада фаровонлаштиришни рағбатлантиришга ҳаракат қилади.

Халқаро ёруғлик йилининг очилиш маросими 2015 йилнинг 19-20 январь кунлари ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида бўлиб ўтади. Маросимда инсоният тарихида табиатдан ёруғлик олиш борасидаги илмий изланишлари билан фанни бойитган олимлар ёдга олинади. Улар қаторида Ибн ал-Хайсам, Огюстен Жан Френель, Джеймс Клерк Максвелл, Альберт Эйнштейн ва Чарльз Каолар бор.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru