Шотландияда “Эбола” билан зарарланган биринчи бемор аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-12-2014 | 14:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Декабр 2014 года
1 036

Шотландияда “Эбола” билан зарарланган биринчи бемор аниқланди

Шотландияда “Эбола” билан зарарланган биринчи бемор аниқланди

Сьерра-Леонедан хизмат сафаридан қайтган шотландиялик тиббиёт ходимида “Эбола касаллиги” белгилари аниқланган. Бу ҳақда душанба куни “Reuters” ахборот агентлиги маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб хабар беради.

Хабарда ёзилишича, ҳозирда бу бемор Глазго шаҳридаги Гартнавел шифохонасида даволанмоқда. Асли тиббиёт ходими бўлган ушбу шахс Шотландиянинг Хитроу аэропортига 28 декабрь куни Касабланкадан учиб келган. У куннинг эртасигаёқ шифохонага олиб борилган.

Аввалроқ Буюк Британияда “Эбола” билан касалланиш билан боғлиқ фақат бир ҳолат аниқланган эди. Сьерра-Леонеда эпидемия билан зарарланган яна бир тиббиёт ходими Уильям Пули Лондонда даволаниб, яна Ғарбий Африкага жўнатилган.

Маълумот учун, эпидемия тарқалгандан буён 2013 йилнинг декабридан ҳозирга қадар 20 минг одам касалланган ва уларнинг 7,5 мингдан ортиғи оламдан ўтган. Энг кўп зарар кўрган давлатлар Либерия, Гвинея ва Сьерра-Леоне бўлиб қолмоқда.

Манба: kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru