AirAsia раҳбари йўқолган самолёт йўловчиларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-12-2014 | 16:40 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Декабр 2014 года
782

AirAsia раҳбари йўқолган самолёт йўловчиларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди

AirAsia раҳбари йўқолган самолёт йўловчиларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди

AirAsia авиакомпанияси раҳбари Тони Фернандес авиакомпанияга тегишли ва Ява денгизида ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари ва экипажи аъзоларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда kun.uz.

“QZ8501 рейсига алоқадор барча оилалар билан бирга қайғудаман. AirAsia номидан таъзия билдираман. Қанчалик афсусда эканимни сўз билан ифодалар бера олмайман”, – деб ёзди Фернандес ўз твиттерида.

Фернандеснинг қўшимча қилишича, у рейс йўловчиларининг қариндошлари йиғилган Индонезиянинг Сурабая шаҳрига йўл олган.

Аввалроқ, Ява денгизининг AirAsia самолёти ҳалокатга учраган қисмида бир неча ўнлаб йўловчиларнинг жасадлари топилгани ҳақида хабар берилган эди.

AirAsia’га тегишли Airbus A320-200 самолёти 28 декабрь куни Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга учиб кетаётганида радарлардан йўқолиб қолган. Самолёт бортида 162 киши бўлган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru