Ливия парламенти биносида портлаш содир бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-12-2014 | 20:49 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Декабр 2014 года
1 316

Ливия парламенти биносида портлаш содир бўлди

Ливия парламенти биносида портлаш содир бўлди

Ливия шарқидаги Тобрук шаҳарчасида жойлашган “Дор ас-Салом” меҳмонхонаси яқинида мина ўрнатилган автомобилъ портлаб кетди. Бу вақтда меҳмонхона биносида Ливия парламенти аъзолари мажлис ўтказаётган бўлган. Бу ҳақида “Sky News Arabia” телеканалига асосланиб, “ТАСС” нашри хабар тарқатган.

Телеканалнинг маълум қилишича, бу меҳмонхона биносида Абдулла Абдураҳмон ат-Тоний тузган парламент штаб-квартираси жойлашган. Ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳатлангани маълум қилинган.

Маълумот учун, айни пайтда бош вазир Абдулла Абдураҳмон ат-Тоний ҳукумати ва унинг сиёсатидан норози бўлган мамлакат ғарбидаги исломий кучлар ўртасида сиёсий зиддиятлар кучайиб бормоқда. ОАВ хабарларида бу теракт ўша мухолифат кучлари томонидан амалга оширилгани айтилмоқда.

Манба: kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru