Филиппинда AirAsia самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-12-2014 | 21:03 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Декабр 2014 года
854

Филиппинда AirAsia самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

Филиппинда AirAsia самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

Филиппинда AirAsia авиакомпаниясига тегишли самолёт катта қийинчилик билан қўнди. Бу ҳақда The Strait Times'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Хабар беришларича, самолёт учиш-қўниш йўлагида издан чиқиб кетган. Қайд этишларича, самолётнинг қаттиқ қўниши натижасида ҳеч кимга жабр етмаган.

Аввалроқ, AirAsia’нинг бошқа бир – Бангкок аэропортидан кўтарилган самолёти багаж бўлинмасидан келган шубҳали овозлар сабаб, аэропортга қайтиш мажбур бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь, якшанба куни Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга учиб кетаётган AirAsia лайнери радарлардан йўқолиб қолганди. Кема бўлаклари ва йўловчиларининг жасадлари 30 декабрь, сешанба куни Ява денгизидан топилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru