Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-12-2014 | 17:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 31 Декабр 2014 года
1 436

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати Наманган вилояти Поп туманида ишга туширилган қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди. Суратлар билан вазирлик сайтида танишиш мумкин, деб хабар бермоқда kun.uz.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Попдаги ушбу иншоот “ишлаб чиқарилган электр энергиясини мамлакат энергетика тармоғига узатувчи дастлабки қуёш фотоэлектр станциясидир”.

Жанубий кореялик ҳамкорлар кўмаги билан ишга туширилган ушбу 700 минг долларлик лойиҳа доирасида Попнинг Кандигон қишлоғига туташ 0,32 гектар ҳудудда қурилган станция 2014 йилнинг 9 декабрдан электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошлаган.

“Таъкидлаш жоиз, ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ўрнатилган турли хилдаги қуёш технологияларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ўрганиб, Ўзбекистон иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда уларни кенг татбиқ қилиш бўйича илмий асосланган таклифларни тайёрлаш ҳисобланади. Ушбу станциянинг фаолияти қуёш энергетикаси соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашга ҳам йўналтирилади”, – дейилади вазирлик ахборотида.

Маълумот учун, станцияга ҳозирги вақтда Жанубий Кореянинг Hanhwa, JSPV, S-Energy ва TopSum компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги қуёш панеллари ва тегишли асбоб-ускуналар етказиб берилган ва ўрнатилган.
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Поп туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси суратларини эълон қилди

Фото: mineconomy.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru