Литва еврони ички муомалага киритган 19 давлатдан бирига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-01-2015 | 14:21 ZAMIN.UZ / Дунё / 01 Январ 2015 года
1 089

Литва еврони ички муомалага киритган 19 давлатдан бирига айланди

Литва еврони ички муомалага киритган 19 давлатдан бирига айланди

Литва 2015 йилнинг 1 кунидан бошлаб, эски пул бирлиги лит ўрнига еврони муомалага киритди. Эндиликда, Литва евро амалда бўлган 19 давлатга айланди. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Альгирдас Буткявичюснинг сўзларига асосланиб, “ТАСС” хабар бермоқда.

“Янги пул бирлигини жорий қилиш бўйича сўровномада 63 фоиз литвалик бу қарорни қўллаб-қувватлашини маълум қилди”, – дейди Буткявичюс.

Литва бош вазири бунинг натижасида мамлакат иқтисодига сармоялар киритилиши кескин даражада ортишини кутаётганини маълум қилган.

Хабарда ёзилишича, 1 январдан бошлаб 60 кун мобайнида, Литвадаги барча банкларда курс бўйича литни еврога чексиз миқдорда алмаштириш мумкин бўлади. Шунингдек, Литва ҳудуди бўйлаб 700дан ортиқ валюта шохобчалари ўрнатилган ҳамда бу жойларда литваликлар ҳар 1 еврони 3,4528 литга сотиб олишлари мумкин.

Маълумот учун, Литва билан чегарадош Эстония 2011 йилда, Латвия эса, 2014 йилда еврозонага аъзо бўлган эди, лекин 40 миллион аҳоли яшайдиган яна бир қўшни давлат Польша ҳамон ўз злотийсидан фойдаланиб келмоқда.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru