Туркманистонда янги йилдан бензин нархи 60 фоизга қимматлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-01-2015 | 14:32 ZAMIN.UZ / Дунё / 01 Январ 2015 года
3 640

Туркманистонда янги йилдан бензин нархи 60 фоизга қимматлашди

Туркманистонда янги йилдан бензин нархи 60 фоизга қимматлашди

Туркманистонда 2015 йилнинг 1 январидан бензин нархи 60 фоизга қимматлашиб кетди. Бунгача Аи-95 бензиннинг бир литри 62 танга (22 цент) эди, эндиликда бу нарх 1 манатга ўзгарди, Аи-92 бензини эса 94 тангадан сотилади. Бу ҳақида “ria.ru”га асосланиб “kun.uz” хабар бермоқда .

Туркманистон кўп йиллар давомида дунёдаги энг арзон бензин сотиладиган давлат бўлиб келган. Туркманистоннинг собиқ президенти Сапармурод Ниёзов давлатни бошқарган даврда 1 литр бензин нархи эски пул бирлиги бўйича 400 манат (2 цент) турган (ўша даврда 1 доллар курси 24 минг манат бўлган). Бир долларга «Жигули» машинасининг 40 литрлик бензин бакини тўлиқ тўлдириб, яна қайтимига 8 минг манат олиш мумкин эди.

Туркманбошининг ўлимидан сўнг, 2007 йилдан бери Туркманистонга президентлик қилаётган Қурбонўғли Бурдимуҳаммедов 2008 йилда мамлакатда туркманистонлик ҳайдовчиларга текин бензин лимитини киритди.

Бунга кўра, ҳар бир автомобиль ҳайдовчиси давлат томонидан ойига 120 литр текин бензин билан таъминланган. Мамлакат раҳбари қарори билан 2014 йилнинг июль ойидан Туркманистонда ҳайдовчиларга текин бензин берилиш даври ўз ниҳоясига етди.

Қайд этиш керакки, Туркманистонда бензин нархи 60 фоиз қимматлашгандан кейин ҳам бу давлат МДҲ бўйича энг арзон нархдаги бензин сотиладиган давлат бўлиб қолмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru