“Qatar Airways” авиакомпанияси самолёти тўполончи йўловчи туфайли Манчестерга қўнишга мажбур бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-01-2015 | 11:56 ZAMIN.UZ / Дунё / 02 Январ 2015 года
818

“Qatar Airways” авиакомпанияси самолёти тўполончи йўловчи туфайли Манчестерга қўнишга мажбур бўлди

“Qatar Airways” авиакомпанияси самолёти тўполончи йўловчи туфайли Манчестерга қўнишга мажбур бўлди

Нью-Йоркдан Қатар пойтахти Доҳага учиб кетаётган “Qatar Airways” авиакомпаниясига тегишли самолёт йўлнинг ярмида маст бўлиб, тўполон қилган йўловчи туфайли Манчестер аэропортига қўнишга мажбур бўлди. “Самолётда тинчликни бузаётган йўловчи бўлган. Шунинг учун самолёт Манчестерда тўхташга мажбур бўлди”, деб ахборот берди “Daily Mail” газетаси аэропорт вакилининг гапларига иқтибос келтирган ҳолда.

“Daily Mail”га асосланиб, “ria.ru” нашрининг хабар беришича, полиция у туфайли учиш полосасида икки соат давомида туришга мажбур бўлган бу йўловчини қўлга олди.

Шунингдек, самолётда бўлган бошқа аёл йўловчи самолёт қўнгандан кейин ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва унга тиббий ёрдам керак бўлган. Аёл Англиядаги шифохонада қолган.

Манба: kun.uz .

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru