ОАВлар Coca-Cola’ни семириш сабабларини ўрганган экспертларни сотиб олишда айбладилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-12-2015 | 21:12 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Декабр 2015 года
712

ОАВлар Coca-Cola’ни семириш сабабларини ўрганган экспертларни сотиб олишда айбладилар

ОАВлар Coca-Cola’ни семириш сабабларини ўрганган экспертларни сотиб олишда айбладилар

Семириш ширин газланган ичимлик эмас, балки камҳаракатлик оқибатида келиб чиқишини айтган, овқатланиш бўйича эксперт, профессор Жеймс Хиллга Coca-Cola компанияси томонидан пора берилган. Эксперт бу баёноти учун 550 минг доллар олган.

Бу ҳолатни фош қилувчи мақола Independent газетасида чоп этилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Хилл семиришнинг пайдо бўлиши сабабларини ўрганувчи Global Energy Balance Network (GEBN) нотижорат ташкилотини тузишда Coca-Cola билан тил бириктирган.

Ташкилотнинг фаолияти овқатланиш бўйича экспертларнинг кескин танқидига учраган. GEBN’нинг Coca-Cola билан алоқаси экспертлардан бири тергов ўтказиб, ташкилотнинг молиялаштирилиши манбасини аниқлашни талаб қилмагунча узоқ вақт давомида номаълум қолган.

Бундан ташқари, Хилл семиришга нотўғри овқатланиш эмас, балки кам ҳаракат турмуш тарзи асосий сабаб эканлиги айтилган бир қатор анжуманлар ташкил этган.

Coca-Cola вакилининг таъкидлашича, компания олимга тадқиқотни ўтказиш ва сафарларга кетган харажатларини қоплаш мақсадида пул берган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru