Назарбоев Қозоғистон гўзали билан рақсга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-12-2015 | 18:37 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Декабр 2015 года
2 286

Назарбоев Қозоғистон гўзали билан рақсга тушди

Назарбоев Қозоғистон гўзали билан рақсга тушди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонадаги “Думан” кўнгилочар марказида шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилган байрамона балга ташриф буюрди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизматига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Ташрифчиларга мурожаат қиларкан, мамлакат раҳбари келаси йил Қозоғистон 25 йиллик юбилейини нишонлашини алоҳида қайд қилиб ўтди.

“Бу байрамни муносиб кутиб олиш учун бутун мамлакат бир бутун бўлиб меҳнат қилади, - деди у. – Суверенитет йилларида амалда бошқа мамлакат яратилди, бу барча қозоғистонликларнинг меҳнатлари маҳсулидир. Кўп этносли ва кўп конфессияли халқимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман”.
Назарбоев Қозоғистон гўзали билан рақсга тушди

Шунингдек, Назарбоев барчани келаётган Янги йил билан табриклади. Шундан сўнг “Қозоғистон гўзали-2015” танлови ғолибаси Алия Мергембаева давлат раҳбарини рақсга таклиф қилди.Хайрия балида тўпланган маблағ “Милосердие” жамғармасига ўтказилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru