AirAsia Индонезиядаги лицензиясидан маҳрум этилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-01-2015 | 00:08 ZAMIN.UZ / Дунё / 04 Январ 2015 года
653

AirAsia Индонезиядаги лицензиясидан маҳрум этилиши мумкин

AirAsia Индонезиядаги лицензиясидан маҳрум этилиши мумкин

Малайзияга тегишли Airbus лайнери қулаганидан сўнг, AirAsia авиакомпаниясининг Индонезияда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси олиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда .

Бу ҳақда Индонезия Транспорт вазирлигининг Ҳаво транспорти бошқармаси директори Жоко Мурьяатможо маълум қилди.

“Биз AirAsia’нинг Индонезиядаги лицензиясини олиб қўйишимиз мумкин”, – дея қайд этиб ўтди Мурьяатможо.

Унинг қайд этишича, яқин вақт ичида AirAsia’нинг Индонезиядаги барча рейслари жадвали ўрганиб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга учиб кетаётган AirAsia’нинг Airbus 320 лайнери 28 декабрь, якшанба куни радарлардан йўқолиб қолганди.

Кейинчалик, самолёт бўлаклари ва унинг ҳалок бўлган бир қатор йўловчиларининг жасадлари Ява денгизидан топилди. Самолёт бортида 162 киши бор эди.

Фото: Газета.ru / Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru