Озарбайжонда валюта айирбошлаш пунктлари ёпиб қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-01-2016 | 23:25 ZAMIN.UZ / Дунё / 14 Январ 2016 года
601

Озарбайжонда валюта айирбошлаш пунктлари ёпиб қўйилди

Озарбайжонда валюта айирбошлаш пунктлари ёпиб қўйилди

Озарбайжон марказий банки бутун мамлакат бўйлаб валюта айирбошлаш пунктларинининг лицензияларини бекор қилди. Эндиликда валютани фақат банк офисларида айирбошлаш мумкин. Бу ҳақда Trend.az нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

“Валюта айирбошлаш операциялари сонининг ошиб кетиши муносабати билан Марказий банк тижорий банкларнинг операцияларини самарали ва тезкор назорат қилиш, операциялар назоратини кучайтириш ва харажатларни оптимизация қилиш учун айирбошлаш пунктларининг фаолиятини чеклади ва тўхтатди”, - дейилади молиявий регуляторнинг расмий хабарномасида.

Айирбошлаш пунктлари фақат аэропортлар, меҳмонхоналар ва бошқа туристик жойларда сақлаб қолинади. Бу нарсани “валютани тезкор айирбошлаш эҳтиёжларини қондириш” зарурати билан тушунтирди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru