Нефть нархининг пасайиши натижасида рубль яна қадрсизланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-01-2015 | 15:13 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Январ 2015 года
1 072

Нефть нархининг пасайиши натижасида рубль яна қадрсизланди

Нефть нархининг пасайиши натижасида рубль яна қадрсизланди

Жаҳон бозорида нефть нархи сўнгги 5 йилдаги энг арзон даражага тушиши оқибатида Россия рублининг кескин қадрсизланиши кузатилмоқда, Бу ҳақда «Вести Экономика»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда .

Доллар курси 5 январь кунги савдо очилишида 58,95 рублни ташкил этган бўлса (аввалги кундан 2,95 рублга қимматроқ), евро 71,80 рублга тенг бўлган (аввалги кунгидан 3,2 рублга кўп). Икки валютали саватдаги нарх 3,06 рублга ошиб, 64,76 рублни ташкил этган.

Таҳлилчилар ушбу ҳолатни нефть нархининг пасайишига боғламоқда. Лондон биржасида Brent нефтининг бир баррели нархи 55,54 долларгача тушгани қайд этилган. Шунингдек, бу евро курси пасайишига ҳам олиб келаётгани таъкидланган.

Фото: vestifinance.ru / daryo

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru