1793 йилга оид 1 центлик танга АҚШда ўтказилган кимошди савдосида 2,35 млн долларга сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2015 | 11:07 ZAMIN.UZ / Дунё / 10 Январ 2015 года
946

1793 йилга оид 1 центлик танга АҚШда ўтказилган кимошди савдосида 2,35 млн долларга сотилди

1793 йилга оид 1 центлик танга АҚШда ўтказилган кимошди савдосида 2,35 млн долларга сотилди

АҚШнинг Флорида штатидаги Орландо шаҳрида нумизматика ва тарихий буюмлар ишқибозлари учун ўтказилган ким ошди савдосида 1793 йилда ишлаб чиқилган 1 центлик танга 2,35 миллион долларга сотиб олинди. Бу ҳақда Heritage Auctions кимошди уйи берган маълумотга асосланиб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Маълумот учун, АҚШ озодлигидан бироз вақт ўтиб, айнан 1793 йилда илк марта мустақил давлатнинг ўз тангаси зарб этила бошлаган ва бу танга ўшанда чиқарилган тангаларнинг бири бўлган. Бу тангада 13та бир-бирига уланган халқачалар тасвирланган бўлиб, бу рақам ўша йилларда инглиз мустамлакачиларига қарши курашган 13та штат бирдамлигини ифодалайди. Лекин, тез орада бу халқалар қуллик занжирларини эслатгани учун, бундай тангалар ўрнида бошқача кўринишдаги 1 центликлар зарб қилинган эди.

Ушбу сақланиб қолган ягона танга нусхасини сотиб олган харидор ўз исмини ошкор этмаган. Бу танга аввалги эгаси томонидан, 1879 йилда ҳам кимошди савдосида 76 доллар эвазига харид қилинган эди.

Фото: AP Photo/Heritage Auctions / Kun
Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru